Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Украина ҳарбий-денгиз кучлари Россия армиясини тақиқланган кимёвий қуролдан фойдаланганликда айбламоқда

Украина ҳарбий-денгиз кучлари Россия армиясини тақиқланган кимёвий қуролдан фойдаланганликда айбламоқда

Украина ҳарбий-денгиз кучларининг ижтимоий тармоқларида Украина Қуролли кучларининг мамлакат шарқида жойлашган позицияларига учувчисиз қурилмалар томонидан совет К-51 аэрозолли гранаталари орқали ҳужум қилинаётгани ҳақида видео чоп этилди.

"Денгиз пиёдалари тақиқланган ўқ-дориларнинг кучли безовталик уйғотувчи хусусияти таъсиридан ўзларини мудофаалаш учун кимёвий ҳимоя воситаларида ўз позицияларини сақлаб туришипти", — дейилади хабарда.

BBC маълумотларига кўра, бундай гранаталардан 2015 йилда Донецк аэропортига бостириб кириш пайтида ҳам фойдаланилган. Шунингдек, Украина Қуролли Кучлари Бош штаби октябрь ва ноябрь ойларида камида икки марта Россия армияси томонидан ушбу гранаталардан фойдаланилгани ҳақида хабар бериб, улар Кимёвий қуроллар конвенцияси томонидан тақиқланганлигини таъкидлаган эди.

Киритилди: 07:31 05.12.2022. Ўқилди: 1527 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!