Бугун 7 август, 2026 йил, жума

O'ZB

Украина чора кўрмоқда

Украина чора кўрмоқда

Россиянинг товар омборларига бераётган зарбалари етказаётган зарарни камайтириш учун Украина ҳукумати бизнесга омборларни тарқоқлаштиришда (турли жойларга бўлиб жойлаштиришда) ёрдам беришга ҳаракат қилади. Бу ҳақда Украина бош вазири Сергей Корецкий маълум қилди.

«Давлат, шунингдек, омбор қувватларини тарқоқлаштириш учун бизнесга мавжуд бинолардан фойдаланишда устувор ҳуқуқ беришга тайёр. Иқтисодиёт вазирлиги, АРМА [Активларни қидириш ва бошқариш агентлиги] ва Давлат мулки жамғармасига уч кун муддатда шундай объектлар рўйхатини тайёрлашни топширдим», — хабар берди Корецкий чоршанба оқшомида бизнес, чакана савдо ва логистика компаниялари вакиллари билан ўтказилган фавқулодда йиғилиш ҳисоботида.

Бундан ташқари, бош вазир яқин орада Украина Миллий банки, банклар ва вазирликлар билан бизнесни кредит орқали қўллаб-қувватлаш имкониятлари бўйича йиғилиш ўтказишга ваъда бермоқда, шунингдек, ҳукумат «халқаро логистикани децентрализация қилиш ва божхона коридорини кенгайтириш бўйича қарорлар» тайёрлаётганини маълум қилди.

Киритилди: 11:34 06.08.2026. Ўқилди: 868 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!