Украина разведкаси раҳбари Кирилл Буданов март ойидаги жанглар "энг қайноғи" бўлишини прогноз қилмоқда.
Унинг ABC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилишича, Украина баҳорда жиддий ҳужумни режалаштирмоқда.
"Кейин ҳудудлар озод қилинади ва Россия Федерациясининг якуний мағлубияти амалга оширилади. Бу бутун Украина бўйлаб, Қримдан Донбассгача бўлади", — дейди Буданов.