Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Украина армияси аллақачон НАТО армиясига айланди — Бош вазир

Украина армияси аллақачон НАТО армиясига айланди — Бош вазир

Украина Қуролли Кучлари (УҚК) аллақачон НАТО армиясидир, чунки мамлакат альянс стандартларини фаол равишда амалга оширмоқда ва унинг ҳарбий техникасидан фойдаланмоқда. Бу ҳақда республика бош вазири Денис Шмихал Испаниянинг Confidencial газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Сиёсатчига кўра, Киев Шимолий Атлантика альянсига қўшилиш билан боғлиқ қийинчиликлардан хабардор. Шу билан бирга, ҳокимият армияни модернизация қилиш ва тегишли қонун ҳужжатларини мослаштириш бўйича ишларни тўхтатмаяпти.

«Буларнинг барчаси менга Украина яқин келажакда жуда кучли ва зарурий НАТО аъзосига айланишига ишонч беради», деди Шмихал ва интеграциянинг асосий мақсадини «мамлакат мудофааси» деб атаган.

Шунингдек, у яна бир бор альянсдан танклар, артиллерия ва самолётларни топширишни тезлаштиришни сўради ва 1991 йилги чегаралар доирасида ушбу техникадан Россия ҳудудига ҳужум қилиш учун фойдаланмасликка ваъда берди.

«Биз ҳамкорларимиздан кўп нарсани сўраётганимизни тушунамиз», — дея қўшимча қилди бош вазир.

Киритилди: 16:36 24.02.2023. Ўқилди: 3584 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!