Украина ўзининг 500 млрд доллар қийматидаги нодир металларини АҚШга беради. Бу, уруш қандай якунланишидан қатъи назар, кўрсатилган ҳарбий ёрдам учун амалга ошириладиган тўлов.
Доналд Трамп бу ҳақда Fox News учун берган интервюсида маълум қилди. Унинг айтишича, титан, марганец, темир, мис, хуллас, ишлаб чиқариш учун зарур барча конлар америкаликлар учун очилади. Қўшма Штатлар, айниқса, титанни жуда қадрлайди, чунки қирувчи самолётлар, вертолётлар, ҳарбий-денгиз кемалари, танклар, баллистик ракеталар ва ҳоказо «демократик маҳсулотлар»ни ишлаб чиқаришда унинг ўрнини ҳеч нарса боса олмайди.
АҚШ титаннинг 90 фоизини импорт қилиб келган. Энди ўзиники бор. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Украинадаги конларни эгаллаган АҚШ фақат титаннинг ўзидан йилига камида 182 млн доллар иқтисод қилади. Титаннинг бир килоси — 45 доллар.