Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Украина 1000 та жасадни олди, Россия — 41 та

Украина 1000 та жасадни олди, Россия — 41 та

Томонлар ҳалок бўлганлар жасадларини навбатдаги алмашинувини амалга оширди

Украина ва Россия ҳалок бўлган ҳарбийлар жасадларини репатриация қилиш бўйича навбатдаги босқични ўтказди. Украина асирлар билан ишлаш бўйича мувофиқлаштирувчи штаби маълумотига кўра, «бугун репатриация тадбирлари бўлиб ўтди ва унинг натижасида Украинага 1000 нафар ҳалок бўлганларнинг жасадлари (қолдиқлари) қайтарилди». Россия томонига эса, Давлат думаси депутати Шамсаил Саралиев маълумотига кўра, 41 та жасад топширилган.

Украина терговчилари ИИВ эксперт муассасалари билан биргаликда барча қайтарилган жасадларни идентификация қилади. Штаб таъкидлашича, операция Қуролли кучлар, СБУ, Олий рада омбудсмени ва ФВВ каби кўплаб идораларнинг ҳамкорлиги натижаси бўлди.

Аввалги алмашинув 26 февраль куни бўлиб ўтган эди: ўшанда ҳам Украинага 1000 та жасад, Россияга эса 35 та топширилган. Апрель ойи бошида Россия омбудсмени Татьяна Москалькова Пасха арафасида ҳарбий асирлар алмашинуви тайёрланаётганини маълум қилган.

Киритилди: Бугун 08:42. Ўқилди: 395 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!