Бугун 28 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Уиткофф ва Ушаков ўртасидаги суҳбат ёзуви Европа махсус хизматлари томонидан сиздирилганми?

Уиткофф ва Ушаков ўртасидаги суҳбат ёзуви Европа махсус хизматлари томонидан сиздирилганми?

АҚШ ва Россия президентлари вакиллари ўртасидаги суҳбат ёзувининг сизиб чиқишига Европа махсус хизматлари алоқадор бўлиши мумкин, деб ёзмоқда The Guardian.

"Стив Уиткофф ва Юрий Ушаков ўртасидаги мулоқот аудиоёзувининг ошкор этилиши исталган разведка хизмати учун ноодатий ва ҳайратланарли қадам ҳисобланади. Бу эса разведка маълумотларини олишни қийинлаштиради, чунки суҳбат иштирокчилари албатта ўз қурилмалари, каналлари ва мулоқот одатларини ўзгартиради", дея ёзмоқда нашр.

Аввалроқ Bloomberg АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф ва Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков ўртасида WhatsApp орқали амалга оширилган мулоқот тафсилотларини ошкор қилганди. Ушбу суҳбатда Уиткофф Ушаковга Украина бўйича тинчлик режасини биргаликда ишлаб чиқишни таклиф қилган, шунингдек, Путин Трампга нималар дейиши кераклиги бўйича маслаҳатлар берган.

Киритилди: 21:45 27.11.2025. Ўқилди: 469 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!