Оилавий келишмовчиликлар туфайли ажрашган баъзи ота-оналар фарзандлари таъминоти учун белгиланган алиментни тўлашдан бўйин товлайдилар. Бу эса, табиийки, болаларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларига зарар етказади.
Шундай ҳолатлардан бири Зомин туманида қайд этилди. Суд қарорига кўра, С.А. вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун собиқ турмуш ўртоғи М.О. фойдасига алимент тўлаши керак эди. Бироқ у бу мажбуриятини бажармасдан, натижада 15 миллион сўм қарздор бўлиб қолди.
Мажбурий ижро бюроси Зомин тумани бўлими давлат ижрочиси томонидан кўрилган чоралар натижасида, қарздорнинг онаси томонидан 15 миллион сўм алимент пули тўлаб берилди.
Қизиғи шундаки, ўша куни Бюронинг туман бўлимига икки аёл — она ва келин бир вақтда келди: она ўғлининг қарзини тўлаш учун, келини эса ўғлига алимент пулини олиш учун.