Уэлсдаги украиналик қочқинлар кир ювиш хизматлари ва овқатланишнинг бир қисми учун ҳақ тўлашлари керак бўлади, деб хабар берди WalesOnline.
Бу уларнинг маҳаллий ҳамжамиятларга интеграциялашувини тезлаштириш учун қилинмоқда.
Ўзгартиришлар 5 январдан кучга киради ва давлат томонидан молиялаштириладиган уйларда беш ёки ундан кўпроқ ҳафта қолган қочқинларга таъсир қилади.
Янги қоидаларга кўра, украиналикларга узоқ муддатли уй-жойга кўчиб ўтиш таклифини рад этиш учун фақат иккита имконият берилади. Агар яна рад этилса, улар давлат томонидан ажратиладиган уй-жойларда яшаш нархининг бир қисмини тўлашлари керак бўлади.