Бугун 13 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

УЕФА ўтган йил 5 млрд евродан ортиқ даромад қилди

УЕФА ўтган йил 5 млрд евродан ортиқ даромад қилди

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) ўтган йилги молиявий натижаларни эълон қилди. Ташкилот эркаклар клуб мусобақаларидан рекорд даражада даромад олганини маълум қилди.

Умумий даромад 5 млрд евродан ошган бўлиб, бу аввалги мавсумга нисбатан 737 млн евро кўпдир.

УЕФА баёнотига кўра, эркаклар клуб мусобақаларидан тушган даромад 4,4 млрд еврога етган. Бу 2023/2024 мавсумига нисбатан 690 млн евро кўпдир. Шунингдек, клубларга тўланган молиявий маблағлар 3,4 млрд еврога етди — бу ўтган мавсумга қараганда 400 млн евро кўпроқ.

Киритилди: 21:13 12.02.2026. Ўқилди: 171 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!