Бу ҳақда Politico нашри хабар берди.
Швейцариялик Жанни Инфантино FIFAни 2016 йилдан бери бошқариб келмоқда. У келаси йили қайта сайланиши мумкин. Бироқ, нашрнинг ёзишича, Европа футболи расмийлари унга қарши чиқмоқчи ва Қатар спорт расмийси ва Франциянинг "Пари Сен-Жермен" футбол клуби президенти Нассер Ал-Хелайфини FIFA президентлигига номзод сифатида кўриб чиқмоқда.
Нашр Ал-Хелайфини "Европа футболидаги энг нуфузли бизнесмен" деб атайди. У 52 ёшда. ПСЖдан ташқари, у Европа клублари ассоциациясини ҳам бошқаради ва йирик медиа империяси beINнинг раиси ҳисобланади. Ал-Хелайфининг вакили унинг FIFAдаги лавозимга мутлақо амбициялари, ниятлари ёки қизиқишлари йўқлигини айтди.
Нашр манбаларининг таъкидлашича, Ал-Хелайфининг номзоди европаликлар орасида қўллаб-қувватланиши мумкин, асосийси уни ишонтиришдир.