Бугун 17 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

УЕФА 2028 ва 2029 йилги Чемпионлар лигаси финаллари манзилини белгилади

УЕФА 2028 ва 2029 йилги Чемпионлар лигаси финаллари манзилини белгилади

УЕФА Ижроқўми Салоники шаҳрида йиғилиш ўтказиб, 2027/28 ва 2028/29 йилги мавсумларда Чемпионлар лигаси финалларига мезбонлик қиладиган стадионларни белгилади.

Маълум қилинишича, 2028 йилги Чемпионлар лигаси финали Мюнхеннинг "Бавария" клуби уй стадиони — "Альянц Арена"да ўтказилади.

Орадан бир йил ўтиб, 2029 йилги ҳал қилувчи баҳс "Барселона"нинг янгиланган "Камп Ноу" стадионида ташкил этилади.

Шу тариқа, Испания яқин йилларда Чемпионлар лигаси финалига икки марта мезбонлик қилади. Жорий мавсумда ҳам мусобақа ғолиби Мадридда аниқланади.

Айни пайтда Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби "Пари Сен-Жермен" ҳисобланади. Франция клуби мусобақанинг сўнгги икки мавсумида чемпионликни қўлга киритган.

Киритилди: 14:58 15.09.2026. Ўқилди: 872 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!