Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Учтепада пичоқбозлик: қариндошлар бир зумда душманга айланди

Учтепада пичоқбозлик: қариндошлар бир зумда душманга айланди

Албатта бунга сабаб меъёридан ортиқ спиртли ичимликлар истеъмол қилингани. Учтепа тумани "Кўркамобод" маҳалласида истиқомат қилувчи С.В.  қариндоши К.С.  билан алламаҳалгача отамлашиб, гап талашиб қолишади. 

Натижада жанг пичоқбозликка айланди. Оқибатда иккала қариндош ҳам бир бирига совуқ қурол (ошхона пичоғи) орқали оғир тан жароҳати етказишади. Хонадон эгаси С.В. оғир аҳволда жонлантириш бўлимига ётқизилди. 

Куни-кеча маҳаллаларда бу каби нохуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида "Кўркамобод" маҳалласи аҳолиси билан очиқ мулоқот ўтказилди. 

Учтепа тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими ҳамда жамоатчилик  вакилларидан  иборат гуруҳ аъзолари томонидан фуқароларни огоҳликка чақирувчи профилактик тадбирлар доимий олиб бориладиган бўлди.

Учтепа туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Киритилди: 16:50 08.07.2020. Ўқилди: 4262 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!