17–18 сентябрь кунлари Фарғона вилояти Учкўприк туманида 37 нафар фуқаро ҳолсизлик, кўнгил айниши ва ич кетиши каби шикоятлар билан шифокорларга мурожаат қилган.
Дастлабки суриштирувда уларнинг хот-дог ва нон-бургер истеъмол қилгани аниқланган. 31 нафар фуқаро шифохонага ётқизилган.
Озиқ-овқат ва беморлардан намуналар олиниб, лаборатория текширувлари ўтказилмоқда. Гумон қилинган шохобча фаолияти вақтинча тўхтатилган.
Ҳолат юзасидан эпидемиологик суриштирув давом этмоқда.