Бугун 2 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

"Уч кундан кейин шартноманинг амал қилиш муддати якунига етади"

"Уч кундан кейин шартноманинг амал қилиш муддати якунига етади"

Уч кундан кейин Стратегик ядровий ҳужумкор қуролларни қисқартириш тўғрисидаги шартноманинг амал қилиш муддати якунига етади, деб ёзмоқда Financial Times.

Бу АҚШ ва Россия тасарруфидаги ядровий каллаклар сонини чеклаб келган, ҳуқуқий жиҳатдан мажбурий бўлган сўнгги келишув ҳисобланади. Унинг ўрнини босадиган янги шартнома эса ҳозирча мавжуд эмас.

Нашрнинг ёзишича, жорий йилнинг 5 февралидан кейин нафақат миқдорий чекловлар, балки назорат механизмлари, жумладан, ўзаро инспекциялар ва мунтазам маълумот алмашинуви ҳам тўхтайди. Натижада дунёдаги энг йирик ядровий давлатлар ўртасида стратегик қуроллар бўйича амалда бўлган бирорта ҳам келишув қолмайди.

Карнеги жамғармасининг ядровий сиёсат дастури ҳамраиси Жеймс Актоннинг фикрича, дунё янги қуролланиш пойгасига кириб бормоқда. Унинг айтишича, яқин келажакда қуролларни чеклаш бўйича янги шартнома тузилиши эҳтимоли ниҳоятда паст.

Мутахассислар келишув муддатининг тугаши ядровий арсеналларнинг дарҳол ошишини англатмаслигини айтмоқда. Бироқ, ҳуқуқий чекловлар ва шаффофликнинг йўқлиги стратегик хатолар хавфини кучайтиради ҳамда ядровий қуролларни тарқатмаслик бўйича глобал режимни заифлаштиради.

Киритилди: Бугун 15:25. Ўқилди: 466 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!