“Twitter” ижтимоий тармоғи АҚШ президенти Дональд Трампнинг постларига “лайк” босишни тақиқлади.
“Hill” газетасининг ёзишича, компания ушбу ҳодисанинг тасодифан содир бўлганлигини маълум қилган.
Хабарга кўра, фойдаланувчилар президентнинг хабарларига камида бир соат давомида “лайк” боса олишмаган.
“Биз беихтиёр ушбу твитга жавоб бериш имкониятини чеклаш чораларини кўрдик. Энди твитга лайк босиш мумкин”, деб изоҳ берган твиттер вакили.