Бугун 20 август, 2019 йил, сешанба

O'ZB

Тўйга кредит олма! (ФОТО)

Тўйга кредит олма! (ФОТО)

Бишкекнинг бир неча йўлакларида 11 февралга ўтар кечаси Тўйга кредит олма! ёзувлари пайдо бўлди. Бу ҳақида журналистларга ушбу акцияни ўтказган фаолларнинг ўзлари хабар беришди.

Уларнинг фикрига кўра, кредит ҳисобидан тўй ўтказган ёшлар тўйдан кейин биргаликда бахтли турмуш кечириш ўрнига қарзларни тўлаш учун хорижга ишга кетишга мажбур бўлишмоқда.

Акция ўтказган фаоллар ушбу ёзувларни атайлаб банк муассасаларига яқин жойлардаги йўлакларга ёзиб қолдиришган. Улар банк ёки кредит фаолиятига қарши эмас, албатта. Улар ёшларни хато қадам қўйишдан огоҳлантирмоқчи холос.

Киритилди: 15:47 12.02.2019. Ўқилди: 2974 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!