Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Тўй ва дафн маросимини бир вақтда ўтказмоқчи бўлган ёшлар атрофдагиларнинг ғазабига учради

Тўй ва дафн маросимини бир вақтда ўтказмоқчи бўлган ёшлар атрофдагиларнинг ғазабига учради

Калифорнияда истиқомат қилувчи ёш келин-куёв тўй ва холасининг дафн маросимини бир вақтда ўтказишга қарор қилишди.

Бу ҳақда улар ижтимоий тармоқда тегишли пост ёзишди. Бу пост ўз навбатида фойдаланувчиларнинг кескин танқидга учради. Бу ҳақда РИА Новости The Sun нашрига асосан хабар қилди.

Севишган жуфтлик қариндошининг вафот қилгани учун қайғуда экани, бироқ ўз режаларини ўзгартиришни хоҳламаслигини маълум қилишди.

Биз барчамиз чуқур қайғудамиз, лекин келгуси ҳафтада тўйни бекор қилмаймиз деб ваъда берамиз , - деб ёзишди ёшлар.

Уларнинг фикрига кўра, дафн учун кўп ҳаражат қилинади, шунинг учун улар тўйни марҳум холаси билан бирга нишонлашга қарор қилишди.

Пост ижтимойи тармоқ фойдаланувчиларининг кескин танқидига учради.

Киритилди: 10:43 16.05.2019. Ўқилди: 2182 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!