Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

«Турон» метро бекатида том конструкциясининг бир қисми силжиди

«Турон» метро бекатида том конструкциясининг бир қисми силжиди

Жорий йилнинг 16 июль куни соат 14:34 да «Ер усти ҳалқа» йўналишидаги «Турон» метро бекатида том конструкциясининг бир қисми силжиб тушгани аниқланди.

Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ушбу бекатда метро поездлари ҳаракати зудлик билан вақтинча тўхтатилди. Ҳозирда мутахассислар томонидан техник ўрганиш ишлари олиб борилмоқда ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Ҳодиса оқибатида икки нафар йўловчи енгил тан жароҳати олган. Уларга воқеа жойининг ўзида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида «Қипчоқ» ва «Қурувчилар» метро бекатлари оралиғида бепул метробуслар ҳаракати йўлга қўйилди.

«Тошкент метрополитени» ДУК юзага келган вақтинчалик ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўраб, йўловчилар хавфсизлиги устувор вазифа бўлиб қолишини таъкидлади.

Киритилди: 17:40 16.07.2026. Ўқилди: 804 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!