Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Туркманистонда Туркман гилами куни нишонланди

A A A
Туркманистонда Туркман гилами куни нишонланди

Туркманистонда Туркман гилами куни муносабати билан кўргазма ташкил этилди.

Тадбир Ашхободдаги Туркман гилами миллий музейида бўлиб ўтди. Унда Туркманистон парламенти спикери Дунягозел Гулманова, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, дипломатик миссиялар ва халқаро ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, кўплаб талабалар иштирок этди.

Тадбир аввалида Туркманистон парламенти спикери Гулманова Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Туркманистон президенти туркман гиламлари халқ ҳаётининг ажралмас атрибутига айланганини таъкидлади.Унинг сўзларига кўра, мамлакатнинг барча аҳолиси туркман гилами байрамини нишонлайди.

Кўргазма экспозициясидан ипак ва жундан тўқилган гиламлар, анъанавий ва замонавий гиламдўзлик ускуналари, гилам аксессуарлари, ип-калава ва сувенирлар ўрин олган.

Мамлакатда туркман гилами байрами анъанавий тарзда 1992-йилдан бери май ойининг охирги якшанбасида нишонланади.

2019-йилда туркман гилами ЮНЕСКОнинг инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди.

Киритилди: 18:24 29.05.2023. Ўқилди: 1645 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!