Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Туркманистонда очарчилик: аёллар намойишга чиқди

Туркманистонда очарчилик: аёллар намойишга чиқди

Туркманистон жанубидаги Мaри вилоятида ўнлаб одамлар озиқ-овқат танқислигига қарши митинг ўтказдилар. Намойишни, асосан, аёллар ташкил этди. Улар Мaри вилоятини мамлакатнинг қолган қисми билан боғлайдиган магистрални тўсиб қўйишди. Бу ҳақда "qalampir.uz" ёзмоқда.

Намойишчиларнинг бир қисми вилоят маъмурияти биносига борди. У ерда маҳаллий амалдорлардан давлат дўконларида ун, ўсимлик мойи ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини узлуксиз сотилишини таъминлашни талаб қилишди.

Шунингдек, намойишчилар давлат дўконларида бир неча ой давомида эҳтиёж учун биринчи галдаги керакли озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар сотилмаганини айтишди. Уларнинг таъкидлашича, баъзи дўконлар 1 ой давомида ёпиқ бўлган.

Бунга жавобан амалдорлар давлат дўконларини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда вазиятни яхшилаш чораларини кўришга ваъда беришди. Кейин намойишчиларга икки килограммдан ун тарқатилди.

Киритилди: 17:10 06.04.2020. Ўқилди: 11025 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!