Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Туркманистонда коронавирусга қарши исириқли совун ишлаб чиқарилади

Туркманистонда коронавирусга қарши исириқли совун ишлаб чиқарилади

Туркманистоннинг «Тач хил» маиший химия компанияси таркибида исириқ уруғи бўлган суюқ совунни ишлаб чиқаришни бошлайди.

Turkmenportal нашрининг таъкидлашича, совун тиббий антисептик хусусиятга эга бўлади, чунки «исириқ уруғида пеганидин алкалоиди бор, у эса бактерицид ва стафилококка қарши хусусиятга эга».

13 март куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўз китобларига асосланган ҳолда, исириқнинг бактерицид хусусиятлари ҳақида гапирган эди. Шундан кейин мамлакатда коронавирус профилактикаси учун исириқдан фойдаланила бошланди.

«Исириқ тутуни – ҳар хил, кўзга кўринмас вирусларнинг инсон вужудига киришига қаршилик қилувчи фаол восита», – деди давлат раҳбари ва оммавий тадбирларда ундан фойдаланиш ҳақида топшириқ берди.

Киритилди: 06:15 05.04.2020. Ўқилди: 2872 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!