Бугун 30 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Туркманистонда 300 дан ортиқ маҳкум афв этилди

A A A
Туркманистонда 300 дан ортиқ маҳкум афв этилди

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов жазони ўтаётган, лекин қилмишидан пушаймон бўлган 308 кишини афв этди.

"Олтин Асир" телеканалининг хабар беришича, тегишли фармон ҳар йили 12 декабр куни Туркманистонда нишонланадиган Халқаро бетарафлик куни муносабати билан имзоланган.

"Буюк аждодларимиз васият қилган инсонпарварлик ва меҳр-мурувват тамойилларига амал қилган ҳолда, кейинги жазолардан озод қилиш учун эзгу ишлар мунтазам амалга оширилмоқда", – деди Туркманистон Президенти.

Ҳужжатни имзолагандан сўнг Туркманистон раҳбари мудофаа вазири, айни пайтда Туркманистон Президенти ҳузуридаги Фуқаролик ва афв этиш масалалари бўйича таклифлар тайёрлаш комиссияси раиси Бегенч Гундогдиевга, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарларига озодликдан маҳрум қилиш жойларидан озод этилган барча шахслар яқин келажакда ўз оилалари бағрига қайтишлари учун зарур чораларини кўрсинлар деб тегишли топшириқ берди.

Туркманистон давлати раҳбари афв этилган фуқароларга виждонан меҳнат қилиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга ҳисса қўшишни, ҳалол яшашни тилади.

Киритилди: 14:55 10.12.2022. Ўқилди: 1350 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар