Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Туркманистонда 1 кило гўшт нархи 50 долларга яқинлашди

Туркманистонда 1 кило гўшт нархи 50 долларга яқинлашди

Туркманистонда Рамазон ойи олди, тўйлар сони ва гўшт нархлари ошиб бормоқда, деб хабар бермоқда “Туркманистон хроникаси” мухбирлари.

Давлат дўконларида мол гўшти етишмаслиги кузатилмоқда, шунинг учун бу ерда асосан туя гўшти сотилмоқда. Агар илгари унинг бир килограмми 24 манатдан (1 манат – 6 126,96ўзб.сўм. Таҳминан бизнинг пулда 147мингдан сал ошади) тушган бўлса, энди унинг нархи 35 манатдан ошди, гарчи харидорларнинг фикрига кўра унинг сифати анча ёмонлашган.

Хусусий савдогарлар чорва молларини фақат харидорлар бўлганда сўйишмоқда. Чорва эгаси қўшнилари ва қариндошлари орқали яқинда янги мол гўшти бўлишини эълон қилади. Одамлар навбатга ёзилади ва қанча гўшт сотиб олишларини айтади. Харидорлар етарли бўлганда, сотиш санасини эълон қилинади. Бундай ҳолда, гўштнинг бир килограмми харидорга 370минг сўм артофида тушади, агар гўштни алоҳида танлаб олса унда 420минг сўм атрофида, суяксиз лаҳм гўшт эса 80 манат яъни 490 минг сўмга тўғри келади.

Умуман олганда Туркманистонда ҳам марказда гўшт нархи бироз баландроқ бозорларда мол гўшти килограмм учун 70 дан 76 манатгача, ҳудудларда эса – 60 дан 68 манатгача сотилмоқда.

Бу ерда ҳам, озуқа нархининг кўтарилиши гўшт нархининг ошишига таъсир кўрсатган. Март ойида бир килограмм молларга озуқа учун ишлатиладиган кунжара учун 5 дан 7 манатгача нархлар кўтарилган эди. Ем-хашак буғдойининг килограмми 3-4 манатдан 5-6 манатгача кўтарилиб кетган. Бунинг оқибатида эса…

Киритилди: 19:00 07.04.2021. Ўқилди: 10264 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!