Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Туркиядаги ёнғинларда Ўзбекистон фуқаролари ҳам жароҳат олдими ёки ўлдими?

Туркиядаги ёнғинларда Ўзбекистон фуқаролари ҳам жароҳат олдими ёки ўлдими?

Туркиянинг курорт зоналари яқинида ўрмон ёнғинлари давом этмоқда. Ўзбекистон элчихонаси маълумотларига кўра, вазият назорат остида ва ўлганлар ҳамда жароҳат олганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.

Aввалроқ, бугун Туркиядаги курорт минтақаларида учта янги ўрмон ёнғинлари қайд этилгани ҳақида хабар берилганди.

28 июль куни Aнталияда қаттиқ ўрмон ёнғинлари бошланди. Кучли шамол ва иссиқ ҳаво туфайли аланга тезда кенг майдонга тарқалди. Натижада уч киши ҳалок бўлди, 122 киши жароҳат олди.

Кейинчалик, ёнғинлар мамлакатнинг бошқа жанубий вилоятларига (Aдана, Мерсин, Усмония, Кайсери, Мугла) тарқалди.

Киритилди: 23:12 29.07.2021. Ўқилди: 1980 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!