Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Туркияда йирик олтин кони топилди

Туркияда йирик олтин кони топилди

Туркия саноат ва технологиялар вазири Мустафо Варанк мамлакат шарқидаги Ағри вилоятида йирик олтин кони топилганини маълум қилди, дея хабар бермоқда ТРТ.

«Биз Моллакара қишлоғи яқинида 20 тонна олтин ва 3,5 тонна кумуш захираларига эга конларни топдик”, – деди вазир.

Варанкнинг айтишича, ушбу конлардаги олтиннинг қиймати 1,2 миллиард долларга, кумушнинг қиймати эса 2,8 миллион долларга баҳоланяпти. Конларни ўзлаштириш учун 160 миллион доллар сармоя киритилади. Вазир сўнгги 10 йил ичида мамлакатда олтин қазиб олишга сармоя даражаси 25 фоизга ошганини таъкидлади. 2020 йилда мамлакатдаги 18 та кондан 42 тонна олтин қазиб олинган.

Энергетика ва табиий ресурслар вазири Фотиҳ Дўнмез эса бу йил Туркияда 45 тонна олтин қазиб олинишини, келгуси беш йил ичида йиллик олтин қазиб олиш ҳажмини 100 тоннага етказиш режалаштирилганини айтди.

Киритилди: 13:07 11.06.2021. Ўқилди: 3039 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!