Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Туркияда янги дрон синовдан ўтказилди

A A A
Туркияда янги дрон синовдан ўтказилди

Туркияда Baykar компанияси томонидан ишлаб чиқарилган вертикал учиш ва қўниш хусусиятига эга дрон синовдан ўтказилди. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.

Қайд этилишича, Bayraktar учувчисиз самолёти 2,5 км баландликка муваффақиятли кўтарилган.

2023 йилдаёқ фойдаланишга топширилиши режалаштирилган дрон автоном ва яримавтоном парвозлар, шунингдек, автоном учиш ва қўниш хусусиятига эга.

Янги дрон Туркия денгиз флотининг флагмани TCG Anadolu десант кемасига жойлаштирилади.

Дрон мониторинг ва разведка маълумотларини йиғиш вазифасини ҳам бажариши мумкин.

Киритилди: 23:33 10.01.2023. Ўқилди: 2969 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар