Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Туркияда таровиҳ намози масжидларда ўқилмайди

Туркияда таровиҳ намози масжидларда ўқилмайди

Туркия Дин ишлари бошқармаси раиси Али Эрбошнинг маълум қилишича, таровиҳ намози бу йил ҳам масжидларда эмас, уйда ўқиладиган бўлди.

“Афсуски, эпидемия ҳали ҳам давом этмоқда. Касалланиш ва ўлим ҳолатлари ортяпти. Шу сабабли Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва давлатимизнинг ваколатли органлари билан маслаҳатлашувлар натижасида таровиҳ намозини масжидларда эмас, уйда ўқилиши ҳақида қарор қабул қилдик”, – деди Эрбош.

У таровиҳни уйда, болалар билан бирга ўқиш мумкинлигини, шу тариқа хонадонларни гўзал ибодат масканига айлантирса бўлишини айтиб ўтди. Шунингдек, Али Эрбош таровиҳни масжидда ўқиш имконияти пайдо бўлиши билан маълумот берилишини билдирди.

5 апрел ҳолатига Туркияда 42 551 кишида коронавирус аниқланди, беморлардан 193 нафари вафот этди. Шудай қилиб, коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 3,5 миллиондан ошди, ушбу вирус туфайли вафот этганларнинг сони эса 32,5 мингга яқинлашди.

Киритилди: 20:10 06.04.2021. Ўқилди: 1858 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!