Бугун 7 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

Туркияда Сурия юк машинасининг ёқилғи бакидан 51 та автомат топилди

Туркияда Сурия юк машинасининг ёқилғи бакидан 51 та автомат топилди

Туркия жануби-шарқидаги Шанлиурфа вилоятининг Акчакале туманида Суриядан мамлакатга кирган юк машинасининг ёнилғи бакидан ўнлаб автомат қурол ва магазинлар топилди.

Акчакале божхона хизмати Контрабандага қарши кураш ва разведка бошқармаси ходимлари Суриядан келган юк машинасини кўздан кечирган.

Текширув давомида автомашинанинг ёнилғи бакидан 51 дона автомат ва 41 дона магазин топилиб, олиб қўйилди.

Юк машинаси ҳайдовчиси А.Б. қўлга олинди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 09:00 05.01.2026. Ўқилди: 1084 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!