Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Туркияда Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари қўлга олинди

Туркияда Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари қўлга олинди

Истанбулда Туркия махсус хизматлари ИШИДнинг (Туркия Республикасида тақиқланган) икки нафар аъзоси, асли Қирғизистон ва Тожикистон фуқаросини қўлга олди, деб ёзади Ҳурриет. Маҳаллий хавфсизлик расмийларига кўра, қўлга олинганлар Истанбулда теракт уюштиришни режалаштирган.

Марказий Осиёдан келган муҳожирлар истиқомат қилаётган уйда тинтув ўтказилганда, полиция кийими, автомобиль учун милтилловчи чироқ, пичоқ ва тўппонча учун ғилоф топилган.

Қайд этилишича, улардан бири ҳибсга олинган, иккинчиси депортация қилинган.

Киритилди: 08:37 02.04.2024. Ўқилди: 1189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!