Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Туркияда қамоқ жазосини ўтаётган Ўзбекистонлик аёллар ҳолидан хабар олинди

Туркияда қамоқ жазосини ўтаётган Ўзбекистонлик аёллар ҳолидан хабар олинди

Туркияда бўлиши давомида жиноят содир этишда айбланган ёки жиноий жавобгарликка тортилган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашиш мақсадида ж.й. 16 июль куни Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Истанбулдаги Бакиркой аёллар ёпиқ жазони ижро этиш муассасасига ташриф амалга оширилди.

Бу ердаги яшаш шароитлар, тиббий ёрдам, озиқ-овқат таъминоти, телефондан фойдаланиш, адвокатлар ҳамда яқин қариндошлари билан учрашиш каби ҳуқуқларнинг таъминланиш аҳволи ўрганилди.

Шу ўринда, Туркияда вақтинчалик бўлиб турган ватандошларимиздан маҳаллий қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш, урф-одатларини ҳурмат қилиш, ҳуқуқ ва эркинликлари чекланган ҳар қандай ҳолатда полициядан бу ҳақда Бош консулхонага кечиктирмасдан расмий хабар беришни талаб қилиш зарурлигини эслатиб ўтамиз.

Киритилди: 21:51 16.07.2024. Ўқилди: 1524 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!