Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Туркияда полиция идорасига қуролли ҳужум уюштирилди

A A A
Туркияда полиция идорасига қуролли ҳужум уюштирилди

Туркиянинг Измир шаҳрида полиция бўлимига қуролли ҳужум уюштирилди. Ҳодиса натижасида икки полициячи ҳалок бўлди, яна икки нафар ходим яраланди.

Бу ҳақда Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, жиноятда гумонланувчи қўлга олинган. У 16 ёшли Е.Б. экани айтилмоқда.

Ерликая воқеа юзасидан тергов бошланганини қўшимча қилди. Текширув жараёни ҳақида жамоатчиликка маълумот бериб борилади.

Бўлим бошлиғи эса воқеа муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Киритилди: 17:28 08.09.2025. Ўқилди: 1905 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!