Поездда саёҳат қилиш Туркияни кашф қилишнинг эн яхши усулларидан биридир. Охирги йилларда тарихий поездлар билан бир қаторда тез юрар поезд йўллари жуда ҳам оммалашди. Поезд саёҳатлари тоғ ён бағирларини ва Анатолиянинг табиий гўзалликларини очиб беришда муҳим роль ўйнайди. Хўш, нега айнан поезд саёҳатини танлашимиз керак?
Поездда саёҳат қилар экансиз, у сизга ўриндиғингиздан туриб бир пайтда шаҳарларни, тоғларни ва дарёларни кўришингизга ёрдам беради.
Поезд йўли саёҳатининг ҳаво йўллари ва машина саёҳатларидан яна бир афзаллик томони сизни узоқ йўлда чуқур фикр юритиш, мулоҳаза қилиш ва завқ билан мутолаа қилишга замин яратиб беришидир.
Янги объектларни анча арзон нархларда кашф қиласиз. Шунингдек, учиш, қўниш, хавфсизлик камари тақиш каби муаммолар йўқ. Поезд саёҳатида поезд зотан шаҳар марказигача элтиб қўйиши сабабли, поезддан тушгач марказгача транспорт топиш каби масалалар бўлмайди ва поезд янги танишлар орттириш ва дўстлашиш учун ҳам қулайдир.
Сўнгги йилларда янги тез юрар поезд йўлларини узайтириш ва уларни қишлоқнинг чекка ҳудудларига ҳам етказиш ишлари кўзда тутилган.
Низомжон Исломов тайёрлади.