АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши фонида Туркияда озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўсиши 20 фоизга тезлашди. Энергия, логистика ва қадоқлаш харажатларининг ошиши бутун озиқ-овқат саноатига зарба берди, деб ёзади Türkiye газетаси.
Озиқ-овқат саноати уюшмалари федерацияси раҳбари Ҳусайн Боздагнинг маълум қилишича, уруш бошланганидан бери мева ва сабзавотлар нархи 15–20 фоизга кўтарилган, транспорт харажатлари эса фермадан пештахтагача бўлган таъминот занжирини жиддий равишда бузган.
Мақолада таъкидланишича, нарх ошиши ҳар бир босқичда тўпланиб боради: фермада 8 лира турадиган маҳсулот улгуржи савдода 26 лирага, супермаркетда эса аллақачон 50 лирага етмоқда.