Самсунда овқатдан заҳарланганлар сони 133 нафарга етди.
Ҳабер Глобал хабарига кўра, саноат зонасида жойлашган 10 та завод ишчилари товуқ гўштидан заҳарланган.
Маълумотларга кўра, худди шу озиқ-овқат шохобчасида тушлик қилган ишчилар заҳарланиш аломатлари билан шифохоналарга мурожаат қилган.
Жабрланганлар касалхонага ётқизилган. Уларни даволаш давом этмоқда.