Туркиянинг Кожаели шаҳрида 300 дан ортиқ киши товуқли донердан заҳарланди.
Бу ҳақда Haber Global хабар бермоқда.
Заҳарланганлар касалхонага ётқизилган, улардан икки нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.
Муассасанинг фаолияти тўхтатилди. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошланган.