Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Туркияда кучли зилзила: 19 киши ҳалок бўлди (видео)

Туркияда кучли зилзила: 19 киши ҳалок бўлди (видео)

Туркия шарқида кучли зилзила юз бериши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Туркиянинг фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар бўйича бошқармаси (AFAD) маълум қилди. 

Таъкидланишича, Элязиғ, Малатя ва Диёрбакир вилоятларида 19 нафар одам ҳалок бўлган. Бундан ташқари, 922 киши жароҳатланган, шундан 34 нафарининг аҳволи жуда оғир.

AFAD маълумотларига кўра, зилзила магнитудаси 6,8 баллни ташкил қилган. Зилзила Элязиғ вилоятининг Сивриж шаҳрида 24 январь соат 20:55 да қайд қилинган. Зилзила ўчоғи 7 км ер остида бўлган. Зилзиладан кейин 2,7 дан 5,4 магнитудагача 118 та афтершок қайд қилинган.

Ушбу зилзила кучини Туркияда 500 мингга яқин одам ва қўшни Ироқ, Сурия ва Ливан аҳолиси сезган.

Маълум қилинишича, зилзила оқибатида биноларга жиддий шикаст етган. Воқеа жойига қидирув-қутқарув хизматларининг мингга яқин ходими жўнатилган.

Киритилди: 11:16 25.01.2020. Ўқилди: 2927 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!