Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Туркияда жинсий қулликда бўлган ўзбекистонлик аёллар қутқарилди

Туркияда жинсий қулликда бўлган ўзбекистонлик аёллар қутқарилди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида полиция ходимлари томонидан жинсий қулликда бўлган ўзбекистонлик аёллар қутқарилди. Бу ҳақда Haberler турк нашри хабар қилди.

Хабарда айтилишича, полиция ходимлари катта тезкор операция ўтказишди.

Тадбир давомида Ўзбекистон ва Қирғизистондан келган аёлларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган жиноий гуруҳ аниқланди.

Тезкор операция бир вақтнинг ўзида шаҳарнинг 7 та йирик туманида ўтказилди. Полиция 30 дан ортиқ фоҳишалик хизматлари кўрсатилаётган уйларни аниқлади.

Тезкор тадбир натижасида 85 нафар аёл аниқланди, улардан 35 нафари Қирғизистон фуқароси, қолганлари - ўзбекистонликлар. Жиноий гуруҳ аъзолари интернет орқали аёллар билан танишиб, ишқий ёзишмани йўлга қўйишган. Кейинчалик турмушга чиқиш баҳонаси билан уларни Туркияга таклиф қилишган. Келган аёллар фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурланган , - дейилган хабарда.

Интим хизматларини кўрсатиш бўйича притон ларни ташкил қилиш ҳолати юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

Ҳозирда аёлларни ўз ватанларига депортация қилиш масаласи ҳал қилинмоқда.

Киритилди: 10:27 13.02.2019. Ўқилди: 2375 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!