Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Туркияда жандармериянинг 120 дан ортиқ ходими умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Туркияда жандармериянинг 120 дан ортиқ ходими умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Туркия суди жандармериянинг 121 собиқ ходимини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Маълум қилинишича, улар 2016 йил июль ойида содир бўлган конституциявий тузумга тажовуз қилишда айбдор деб топилган.

Таъкидланишича, ўша воқеадан сўнг мамлакатда 80 мингдан ортиқ киши ҳибсга олинган. Бундан ташқари, 160 мингдан ортиқ давлат хизматчиси ишдан бўшатилган ёки четлатилган.

Туркия раҳбарияти 2016 йил воқеаларига мухолифат етакчиси Фатҳуллоҳ Гулен ташкилотини жавобгар деб ҳисобламоқда.

Қайд этилишича, ҳозирда Гуленнинг ўзи АҚШда истиқомат қилади ва барча айбловларни рад этиб келмоқда.

 

 

Киритилди: 22:13 29.06.2020. Ўқилди: 2700 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!