Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Туркияда ҳаво шарлари машҳурлиги ортиб бормоқда

A A A
Туркияда ҳаво шарлари машҳурлиги ортиб бормоқда

2023 йилда Туркия бўйлаб 747.203 нафар маҳаллий ва хорижий сайёҳ ҳаво шарларида саёҳат қилди. Бу Туркия Транспорт ва инфратузилма вазирлигининг Фуқаро авиацияси бош бошқармасининг 2023 йил учун йиллик ҳисоботидан келиб чиқади.

Гап Невшеҳир-Кападокия, Денизли-Памуккале, Кайсери-Сўғанли, Невшеҳир-Чат, Аксарай-Иҳлара, Афёнкараҳисар-Фриг ва Анталия-Аспендос минтақаларидаги йўналишлар ҳақида бормоқда.

Бошқарма маълумотларига кўра, мазкур йўналишда 67 та ташкилот хизмат кўрсатмоқда.

Маълумотларга кўра, сўнгги даврда янги ҳудудларда парвозларни амалга ошириш учун мурожаатлар сони кўпайган.

Мавжуд инфратузилмани яхшилаш ишлари ҳам давом этмоқда.

Бугунги кунга қадар Туркияда 118 та ҳаво шарлари ишлаб чиқарилган бўлиб, улардан 17 таси экспорт қилинган.

Балонларга хизмат кўрсатувчи техник ходимлар сони ўтган йилга нисбатан 14 фоизга ошиб, 575 нафардан 654 нафарга етди.

2023 йил охирига келиб Туркияда 387 нафар сертификатланган иссиқ ҳаво шари учувчиси фаолият юритди.

Киритилди: 23:57 02.05.2024. Ўқилди: 2910 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!