Бугун 19 март, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Туркияда фожиали тарзда вафот этган шахс Ўзбекистон халқ артисти экан

Туркияда фожиали тарзда вафот этган шахс Ўзбекистон халқ артисти экан

18 июль куни Анталияда Ўзбекистон фуқароси йўлни кесиб ўтаётганда мотоцикл уриб юборган ва у воқеа жойида ҳалок бўлганди.

22 июль куни мазкур ЙТҲ қурбони Ўзбекистон халқ артисти Зоҳид Ҳақназаров эканлиги маълум бўлди.

Зоҳид Ҳақназаров 1937 йилда Тошкентда туғилганди. Дирижёр, педагог, жамоат арбоби. 1978 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонига сазовор бўлган.

14 йил давомида — 1965 йилдан 1979 йилгача Ўзбек давлат филармонияси симфоник оркестрини бошқарган. Шундан сўнг Тошкент давлат консерваторияси ректори бўлган.

Зоҳид Ҳақназаров мунтазам равишда Ўзбекистон сиёсати бўйича  мақола, баёнот ва очиқ хатлар эълон қилиб борган.

Киритилди: 16:02 22.07.2019. Ўқилди: 10703 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!