Бугун 26 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Туркияда бўлиб турган фуқароларимиз ДИҚҚАТИГА!

Туркияда бўлиб турган фуқароларимиз ДИҚҚАТИГА!

Ҳозирги кунда Туркия полицияси томонидан ноқонуний миграцияга қарши курашиш доирасида йирик шаҳарлар ва жамоат жойларида “махсус рейдлар” давом эттирилмоқда.

Аввал хабар берилганидек, Туркияда бўлиш қоидаларини бузган ва қўлга олинган хорижликлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бўлиб, уларнинг аксарияти Истанбул шаҳридан бошқа вилоятлардаги репатриация марказлари(Geri gönderme merkezi)га юборилаётгани кузатилмоқда.

Келиб тушган аризаларга мувофиқ, Бош консулхона томонидан Туркия полицияси ва Миграция хизмати (Göç İdaresi) орқали фуқароларимизнинг ҳолати ўрганилганда, уларнинг ёнида шахсни тасдиқловчи ҳужжати (паспорт, İkamet İzni) бўлмагани ёки Туркияда яшаш ва ишлаш қоидаларини бузганликлари аниқланди.

‼️Шу муносабат билан, яна бир бор Туркияда бўлиб турган фуқароларимиздан маҳаллий қонунларга тўлиқ риоя этишни, ўзлари билан шахсни тасдиқловчи (паспорт) ва Туркияда яшаш рухсатини берувчи (İkamet İzni) ҳужжатларни олиб юришни сўраймиз.

Киритилди: 15:49 02.08.2023. Ўқилди: 1843 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!