Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Туркияда бахтсиз ҳодисага учраган ўзбекистонлик аёл Ватанга қайтарилди

Туркияда бахтсиз ҳодисага учраган ўзбекистонлик аёл Ватанга қайтарилди

Фуқаро З.Н. ишлаш мақсадида Туркия Республикасининг Бурса шаҳрига келган вақтида бахтсиз ҳодисага учраб, учинчи қаватдан йиқилиб тушган.

Жабрланувчи зудлик билан шошилинч тиббий ёрдам орқали шифохонага ётқизилган.

Ҳодиса ҳақида хабар топган Бурса шаҳридаги фидойи ҳамюртларимиз кўнгилли равишда навбатчилик ташкил этиб, фуқаронинг даволаниши ва соғайишига яқиндан кўмаклашдилар.

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ҳамкорлигида фуқаро Туркиядан Ўзбекистонга муваффақиятли қайтарилди.

Киритилди: 19:36 19.07.2026. Ўқилди: 818 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!