Туркия чегарачилари Эрондан мамлакат ҳудудига катта миқдорда гиёҳванд моддаларни олиб кириш уринишининг олдини олди.
“Report” нашри Туркия Савдо вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беришича, 1 ноябрь куни Туркиянинг Ағри вилоятидаги Гурбулоқ назорат-ўтказиш пунктида ўтказилган тезкор тадбир натижасида 721 килограмм суюқ метамфетамин аниқланган.
Маълумотларга кўра, мусодара қилинган моддаларнинг умумий қиймати 2 миллиард 612 миллион турк лираси (тахминан 62 миллион 185 минг доллар) ни ташкил этади.
Шунингдек, 2025 йил бошидан буён умумий қиймати 96 миллиард долларга тенг бўлган 30,1 минг килограмм наркотик моддалар мусодара қилинган ва йўқ қилингани қайд этилган.