Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Туркия зилзиладан жабр кўрган ҳудудлардаги университетларда таълимни тўхтатди

Туркия зилзиладан жабр кўрган ҳудудлардаги университетларда таълимни тўхтатди

Зилзиладан жабр кўрган ҳудудлардаги олий ўқув юртларида ўқув жараёни тўхтатилди.

Бу ҳақда Туркия вице-президенти Фуат Ўқтай бугун маълум қилди.

Унга кўра, таълим тўхтатилган университетлар бинолари бошпана сифатида фойдаланилади.

Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб Туркия жануби-шарқида 7,7 магнитудали зилзила содир бўлди.

Зилзила ўчоғи Қаҳраманмараш вилоятининг Пазарджик туманида, 7 километр чуқурликда бўлган. Ҳатай, Газиантеп, Килис, Османия, Малатья, Адияман, Шанлиурфа, Диёрбекир, Адана ва Қаҳраманмараш вилоятларида жиддий вайронагарчиликлар кузатилмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, зилзила оқибатида 1541 киши ҳалок бўлган, 9733 киши жароҳатланган.

Киритилди: 21:10 06.02.2023. Ўқилди: 2245 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!