Бугун 4 июль, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Туркия ва Сурия алоқаларини яхшилаш учун Бағдодда мулоқот бошлайди

Туркия ва Сурия алоқаларини яхшилаш учун Бағдодда мулоқот бошлайди

Бағдод Сурия ва Туркия ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш мақсадида музокаралар ўтказиладиган жойга айланади.

Бу ҳақда Дамашқдаги ҳукумат манбаси хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, бўлажак Сурия-Туркия учрашуви «узоқ давом этадиган музокаралар жараёнининг бошланиши бўлади, бунинг натижасида сиёсий тушуниш ва чегара ҳудудларидаги вазият бўйича келишувларга эришиш кутилмоқда».

Нашрнинг таъкидлашича, турк томони Москва ва Бағдоддан «икки томонлама мулоқот ўтказиладиган столда ОАВдан узоқда бўлишни» сўраган. Томонлар «икки қўшни ўртасидаги муносабатларни нормал ҳолатга қайтариш» учун тафсилотларни муҳокама қилишлари керак.

Анқара ва Дамашқ ўртасидаги яқинлашишни араб давлатлари, хусусан, БАА ва Саудия Арабистони қўллаб-қувватламоқда, дея таъкидлайди газета.

Киритилди: 17:46 30.06.2024. Ўқилди: 514 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!