Бугун Истанбулда Туркия, Озарбайжон, Россия, Эрон ва Арманистон ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади.
Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан Haber Global нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Фидан учрашувда турли минтақавий масалалар муҳокама қилинишини таъкидлади. Учрашувга Грузия ҳам таклиф қилинган, аммо унинг сўзларига кўра, "улар иштирок эта олмайди".
Вазир Туркия ва Озарбайжон бир миллат, икки давлат эканлигини, бир қатор масалаларда бир бутун сифатида ҳаракат қилишини таъкидлади: "Баъзи масалаларда икки давлат бирдек ҳаракат қилади". Мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик айниқса, иқтисодиёт, ташқи сиёсат, стратегик масалалар каби соҳаларда яқин эканини таъкидлади.
Ташқи ишлар вазири, шунингдек, Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тинчлик минтақага катта фойда келтиришини таъкидлаб, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг бу борадаги позицияси ҳаммага маълум эканини эслатди.