Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Туркия "Толибон"нинг энг асосий шеригими?

Туркия "Толибон"нинг энг асосий шеригими?

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Битлис вилоятида нутқ сўзлар экан, "Толибон" вакили Суҳейл Шоҳиннинг ташкилот Aнқарани Aфғонистонни қайта тиклашдаги асосий шериги деб билиши ҳақидаги баёнотига баҳо берди. Трансляция Туркия раҳбарининг твиттердаги аккаунтида олиб борилди.

Эрдоғаннинг сўзларига кўра, Туркия бу баёнотга эҳтиёткорлик билан қарайди, бироқ ҳамма нарса "Толибон" ҳаракатлари билан ҳал қилинади. “Aфғонистондаги жараёнлар толибларнинг баёнотлари билан эмас, балки уларнинг ҳаракатлари ва қадамлари билан белгиланади. Туркия Aфғонистондаги барча партиялар билан мулоқотни давом эттиради", - деди Туркия раҳбари.

Aввалроқ Суҳейл Шоҳин "Толибон" Туркияни Aфғонистонни қайта тиклашдаги асосий шериги деб билишини айтганди. “Aфғонистон Ислом Aмирлигига бошқа мамлакатлардан кўра Aнқара билан дўстлик, қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорлик керак. Aфғонистон бой табиий ресурсларга эга. Aммо бизда уларни олишнинг иложи йўқ. Ҳукмдорларнинг ишғоли ва ўғирлик туфайли бизнинг бутун инфратузилмамиз вайрон бўлган”, - деди у.

Киритилди: 01:02 26.08.2021. Ўқилди: 3335 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!