Бугун 18 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Туркия Сурияда камида учта ҳарбий базани эгаллаш ниятида бўлганми?

Туркия Сурияда камида учта ҳарбий базани эгаллаш ниятида бўлганми?

Туркия Сурияда камида учта ҳарбий базани эгаллаш ниятида бўлган, аммо уларнинг камида иккитаси Исроил томонидан бомбардимон қилинган, деб хабар бермоқда Reuters

Агентликнинг хабар беришича, сўнгги ҳафталар давомида Туркиядан келган махсус гуруҳлар Суриядаги Т4, Палмира ва Ҳама ҳарбий аэродромларида бўлиб, инфратузилма, учиш-қўниш йўлаклари, ангарлар ва бошқа иншоотларни кўздан кечиришган. Туркия вакилларининг Т4 ва Палмира базаларига яна бир ташрифи 25 март кунига режалаштирилган эди, бироқ бу ташриф Исроилнинг мазкур объектларга уюштирган кенг кўламли ҳужумлари сабабли бекор қилинган.

Сунъий йўлдош тасвирларини ўрганган разведка манбасининг маълум қилишича, Исроил зарбалари оқибатида Т4 базаси бутунлай вайрон этилган, жумладан учиш-қўниш йўлаги, диспетчерлик минораси, ангарлар ва у ерда турган самолётлар ҳам йўқ қилинган.

Туркия ҳукуматига яқин суриялик манбаларнинг хабар беришича, Т4 базаси ҳозирда фойдаланиш учун мутлақо яроқсиз ҳолга келган.

Киритилди: 13:03 05.04.2025. Ўқилди: 856 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!