Туркия, Саудия Арабистони ва Покистон мудофаа соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма битимни имзолашни режалаштирмоқда, деб хабар беради Reuters вазиятдан хабардор минтақавий манбаларига таяниб.
Ҳужжатни имзолаш жума, 7 август кунига режалаштирилган. Агентлик келишувнинг аниқ тафсилотларини келтирмаган.
Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 7 август куни Саудия Арабистонига амалий ташриф билан бориши ҳақида хабар берилган эди. Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф эса уч кунлик расмий ташриф билан пайшанба, 6 август куни Саудия Арабистонига учиб келган. Унга Покистон Қуролли Кучлари бош қўмондони фельдмаршал Осим Мунир ҳамроҳлик қилмоқда.